Наманган вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ходимлари томонидан Янги Наманган туманидаги 68-сонли мактабда тарғибот тадбири бўлиб ўтди. Унда ўқувчиларга йўлларда ҳаракатланиш, мактабга келиб-кетишда йўл ҳаракати қоидаларига қатъий амал қилиш муҳимлиги, акс ҳолда кўнгилсиз ҳодиса юзага келиши мумкинлиги турли мисоллар орқали тушунтирилди. 

Шунингдек, ўқувчиларга ҳайдовчилик гувоҳномасини олмай туриб ижарага автомашина олиб бошқаришнинг аянчли оқибатлари ЙТҲ қурбони бўлган ўқувчилар мисолида етказилди. 

Бу каби тарғибот тадбирлари барча мактабларда давом эттирилмоқда.

Ўз мухбиримиз.

Наманган вилояти.