ИИВ Маданият саройи қўшиқ ва рақс ансамблининг хушовоз хонандалари ва сўз усталари Қашқадарё вилоятининг Қарши, Косон, Ғузор ва Шаҳрисабз шаҳарларида консерт дастурини ўтказишди.
“Маънавият ойлиги” доирасида ташкил этилган консерт дастурларини ички ишлар органлари ходимлари, фахрийлар, хизмат вазифасини бажариш чоғида вафот этган ходимларнинг оила аъзолари, ногирон бўлиб қолган ходимлар мириқиб томоша қилишди.
Консерт дастури якунида хизмат вақтида ҳалок бўлган ходимларнинг оила аъзолари ва фарзандлари билан дилдан суҳбат қурилиб, уларга эсдалик совғалари улашилди.
Ўз мухбиримиз.
Қашқадарё вилояти.
