1. Биз мақсадларни қайд этмаймиз. 

Ёзиб, белгилаб қўйилмаган мақсадлар шунчаки орзудир.

2. Бир вақтнинг ўзида жуда кўп мақсадлар ортидан борамиз.

Унутманг, икки қуён ортидан югурган одам ҳеч бирини тута олмайди. Бу қоида мақсадларни белгилаш ва амалга оширишга ҳам тааллуқлидир.

3. Мақсадларни кўз ўнгимизда сақламаймиз.

Кўпчилик ўз мақсад ва режаларини бежирим ён дафтарига қайд этиб, сўнгра жавонга олиб қўяди ва бошқа ҳеч қачон очиб қарамайди. Бу – катта хато!

4. Уларни конкрет аниқлаб олмаймиз.

Мақсадни тўғри белгилаш учун у ҳақда аниқ тасаввурга эга бўлиш лозим.

5. Кейинги қадамни режа қилиб олмаймиз.

Ёдингизда бўлсин, агар ўз мақсадларингиз устида ишласангиз, улар ҳам сизнинг фойдангизга ишлайди. 

Гулчеҳра АЗИМОВА тайёрлади.