ИИВ ҳузуридаги ЖИЭД Иккинчи минтақавий ҳудуди 10-сон тергов ҳибсхонаси шахсий таркиби билан навбатдаги ўқув машғулоти ўтказилди. Бундан кўзланган мақсад ходимларнинг хизмат тайёргарлиги ва жанговар шайлигини ошириш, касб маҳоратини юксалтиришдан иборат эди. Машғулот давомида уларга бириктирилган анжомларнинг тўлиқ жамланганлиги текширилди. Аниқланган камчиликлар жойида бартараф этилди.
Тадбирда шахсий таркибнинг қонунийликка ва хизмат интизомига риоя қилиш, жанговар шайликни таъминлаш ва бошқа мавзулардаги билимлари янада мустаҳкамланди. Шунингдек, келгусида ушбу йўналишларда амалга оширилиши лозим бўлган ишлар белгилаб олинди.
Носиржон ЛАТИПОВ,
подполковник.
