Тошкент вилояти Қўриқлаш хизмати раҳбарияти томонидан Тошкент туманида ўрганиш ишлари олиб борилди. Текширув жараёнида таълим муассасаларида хавфсизликни таъминлашга қаратилган чора-тадбирларнинг қай даражада ташкил этилгани, жумладан, қоровуллар томонидан мактаб ҳудудига бегона ва рухсациз шахсларни киритмаслик бўйича олиб борилаётган хизмат фаолияти атрофлича ўрганилди.

Шунингдек, мактаб масъулларига ташвиш тугмалари, улардан фойдаланиш тартиби, тезкор ҳаракатланувчи гуруҳлар ҳақида яна бир бор эслатиб ўтилди.

Ўрганишлардан кўзланган мақсад – таълим муассасаларида хавфсизликни янада кучайтириш, эҳтимолий хавф-хатарларнинг олдини олиш ва ўқувчиларнинг хотиржам ҳамда хавфсиз таълим олишларини таъминлашга қаратилган.

Бу каби кенг кўламли ўрганишлар вилоят ҳудудидаги мактабларда ҳам ўтказилмоқда.