Сирдарё вилоят ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан Сирдарё тумани Илғор маҳалласида яшовчи Б.Г. нинг хонадонида тинтув ўтказилганда, марихуана гиёҳвандлик воситасига ўхшаш модда борлиги аниқланиб, далилий ашё сифатида олинган. Б.Г. ушбу гиёҳвандлик воситасини уйида экиб парваришлаб келган. Суд кимёвий экспертизасининг хулосасига кўра, маскур модда оғирлиги 94 грамм бўлган марихуана эканлиги кўрсатилган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Абдураҳмон МУСТАФОҚУЛОВ,

“Постда” мухбири.

Сирдарё вилояти.