ИИВ ҳузуридаги ЖИЭД Иккинчи минтақавий ҳудуд 6-сон жазони ижро этиш колониясида “Ёнғинлар профилактикаси куни” муносабати билан Наманган вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Поп туман ФВБ масъул ходимлари таклиф этилиб, машғулот ўтказилди. Машғулот давомида турли фавқулодда ҳолатларда, қандай ҳаракатланиш, жабрланганларни қутқариш ва биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича тушунчалар берилди. Шунингдек уй шароитида табиий газдан фойдаланиш ҳамда ёнғин содир бўлганда ўт ўчириш воситаларидан фойдаланиш тартиби мутахассислар томонидан амалий кўрсатиб берилди.

Ўз мухбиримиз.