Баъзан машинамиздан шошиб тушаётиб, қулфлаш учун пулът тугмачасини босамиз-да, зарур ишимизга шошамиз. Аммо шундай кезларда қайсидир эшик яхши ёпилмагани очиқ қолиб кетиши мумкин. Бу эътиборсизлигимиз билан кимдир салондаги нарсаларни ўғирлашига имкон яратиб берган бўламиз.
Жарқўрғон туманидаги “Марказий Сурхон” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи О.С. билан ҳам шундай ҳолат юз берди. Натижада унга тегишли “Ласетти” русумли автомашина салонидан 800 минг сўмлик антирадар аппарати ва 1 миллион 200 минг сўм пул ўғирлаб кетилди.
Фуқаро мазкур ҳолат бўйича туман Иибга ариза билан мурожаат қилгач, кўрилган чоралар ушбу ўғирлик жиноятини шу маҳаллада яшовчи К.А. содир этганини ойдинлаштирди.
Ҳозирда ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилди.
Феруза РАҲМОНҚУЛОВА,
“Постда” мухбири.
Сурхондарё вилояти.
