Музработ тумани ҳокимлигида Оила ва хотин-қизлар бўлими ташаббуси билан туман ИИБ, Адлия бўлими, Бандликка кўмаклашиш маркази ҳамкорлигида “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонун мазмун-моҳиятига бағишланган ўқув семинари ташкил этилди. 

Унда қонуннинг аҳамияти, тазйиқ ва зўравонликнинг олдини олиш, шу жумладан, уларнинг сабабларини, шарт-шароитларини аниқлаш ва бартараф этиш чораларини кўриш бўйича тушунчалар берилди. Тазйиқ ва зўравонликка учраган хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш масалалари юзасидан ҳам мавжуд камчиликлар таҳлил қилинди. 

Феруза РАҲМОНҚУЛОВА,

“Постда” мухбири.

Сурхондарё вилояти.