Куз-қиш мавсумида юзага келаётган муаммоларни ҳал этиш мақсадида Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси қошида ишчи гуруҳи тузилган бўлиб, мунтазам равишда ҳудудларда ўрганишлар олиб борилмоқда.

Жумладан, Бувайда туманида олиб борилган ўрганишлар давомида “Оқтепа” МФЙ ҳудудидаги 19-оилавий поликлиникадаги шароитлар, иситиш тизими кўздан кечирилди. “Беглар” Мфйда жойлашган Аёқшда ҳам ўрганишлар олиб борилди.

“Қоратепа”, “Шўр”, “Пишағар”, “Қўрғонобод”, “Бачқир”, “Понсод” Мфйларда ҳам газ ва электр билан боғлиқ муаммолар аниқланиб, уларга ечим топиш юзасидан тезкор чора-тадбирлар амалга оширилди.

Бувайда тумани деҳқон бозорида эса сотувчи ва харидорлар билан профилактик суҳбатлар ўтказилди. Учкўприк туманида туман марказий шифохонасининг терапия бўлими ҳамда Қумариқ қишлоғида жойлашган юқумли касалликлар шифохонасидаги иссиқлик тизими кўздан кечирилди.

“Яккатут” Мфйдаги Аёқшда, “Янгийўл”, “Полохон”, “Истиқбол” Мфйларида олиб борилган ўрганишларда ҳам бир қатор камчиликлар аниқланиб, уларни бартараф этиш чоралари кўрилди.

Абдувосит СИДИҚОВ,

“Постда” мухбири.

Фарғона вилояти.