Жиззах вилояти Фориш тумани “Қўлба” қишлоқ фуқаролар йиғинида яшовчи А.Б. ички ишлар органларига мурожаат қилиб, 14 декабрга ўтар кечаси номаълум шахс ҳовлисидаги омборхонасидан пайвандлаш ва кесиш ускуналари ҳамда 100 килограмм майизни ўғирлаб кетганлигини билдирган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари натижасида ушбу жиноят жабрланувчининг ҳамқишлоқлари О.С. ҳамда Д.Н. томонидан содир этилгани аниқланди. Айбланувчилардан кесиш ва пайвандлаш ускуналари ҳужжатлаштириб олинган.
Алижон АБДУСАТТОРОВ,
“Постда” мухбири.
Жиззах вилояти.
