Кун қаҳрамони
У 1971 йилда Бухоро вилоятининг Ромитан туманида туғилган. Бухоро Давлат университетини тугатиб, 1996 йилда ички ишлар органларидаги фаолиятини бошлаган.
Маёр Зокир Сараев йигирма беш йилдирки, Ромитан, Пешкў тумани ички ишлар органлари тизимидаги турли лавозимларда хизмат фаолиятини юритиб келмоқда. Ҳозирда эса Ромитан тумани ИИБ 10-сонли ички ишлар бўлинмаси Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси гуруҳи ички ишлар органлари таянч пунктлари профилактика катта инспектори.
Фидойи инспектор ўзига бириктирилган ҳудуд осойишталигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда узоқ йиллик хизмати давомида тўплаган тажрибаси таяниб иш кўради. Шу боис ўтган йили унинг хизмат ҳудуди яъни, “Хоса” маҳалласида жиноят содир этилмади. Шунингдек, аёллар ва вояга етмаганлар томонидан ҳуқуқбузарлик ҳолатларига ҳам қайт этилмади.
У хизмат ҳудудидаги хонадонларга кириб, аҳоли муаммоларини ўрганиб, уларни ҳал этишдаги жонкуярлиги билан маҳалла аҳлининг ишончини қозонган.
Мирзоқул АҲАДОВ,
“Постда” мухбири.
