Хоразм вилояти ИИБ ХТТБ ходимлари томонидан Урганч шаҳри ҳудудидаги меҳмонхоналарда маҳаллий ва хорижий сайёҳларни қабул қилиш ва уларга хизмат кўрсатиш жараёнларини янада яхшилаш мақсадида профилактик тадбирлар ўтказилди.

Мазкур тадбирлар давомида меҳмонхоналар масъулларига ҳуқуқий нормаларга риоя қилган ҳолда иш юритиш ҳамда туристлар хавфсизлигини таъминлашда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш юзасидан тушунтиришлар берилди. Шунингдек, меҳмонхона ходимларига сайёҳларни вилоятга ташрифи давомида билиши лозим бўлган барча маълумотлар билан таъминлаши ва бу борада амалий ёрдам кўрсатиши зарурлиги таъкидланди.

Амалга оширилаётган бундай профилактик тадбирлар вилоятга ташриф буюраётган хорижлик ҳамда маҳаллий туристларнинг самарали саёҳати, дам олиши, маданий ҳордиқ чиқариши, энг муҳими, хавфсизлигини таъминлашда муҳим ўрин тутади.

Азамат ОТАЖОНОВ,

лейтенант.

Хоразм вилояти.