Уйчи тумани 3-секторида жойлашган “Ахси” маҳалласида ички ишлар органлари ходимлари ҳозирда чет давлатларда меҳнат муҳожири сифатида ишлаётган фуқаролар хонадонларида бўлиб, уларнинг оила аъзолари билан ижтимоий ҳолати, соғлиги, иш билан таъминланганлиги бўйича суҳбатлашди. Мазкур оилаларга ёрдам бериш юзасидан чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Шунингдек, ҳар бир хонадон оила аъзоларига яқинда бўладиган референдум бўйича тушунтириш ишлари олиб борилди. Узоқ муддатда юрган фуқароларни чет давлатдаги элчихоналар орқали унда иштирок этиши бўйича тавсиялар ва тушунтиришлар бериб ўтилди

Гулчеҳра БУВАМИРЗАЕВА,

"Постда" мухбири.

Наманган вилояти.