Жорий йилнинг 18-октабр кунидан 18-ноябр кунига қадар Хоразм вилояти ҳудудида “Вояга этмаганлар ва ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларининг барвақт олдини олиш, уюшмаган ёшлар билан манзилли ишлаш ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган оилаларда тарбияланаётганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш ойлиги” деб эълон қилинди.

Яқинда мазкур ойлик доирасида Боғот туманидаги 2-сон касб-ҳунар мактабида “Бўш иш ўринлар меҳнат ярмаркаси” ташкил этилди. Ярмаркага туман ҳудудидаги давлат ва нодавлат ташкилотлари, тадбиркорлик субъэктлари, мини технологияларни ишлаб чиқариш ва реализация қилиш билан шуғулланувчи ташкилотлар, тижорат банклари, шунингдек, тадбирда иштирок этиш истагини билдирган бошқа жисмоний ва юридик шахслар таклиф қилинди. Меҳнат ярмаркасида бандлиги таъминланмаган ёшлар, мактаб битирувчилари, қизил тоифага киритилган ҳамда профилактик ҳисобда турган шахслар иштирок этди.

– Ўтказилган тадбирда тумандаги 69 та корхона ва ташкилот 247 та бўш иш ўринлари билан иштирок этди, – дейди туман ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари, подполковник Эргаш Ахмедов. – Ярмаркага жалб қилинган 86 нафар фуқародан 64 нафарини ёшлар, 49 нафарини аёллар, 26 нафарини таълим муассасалари битирувчилари ташкил этди. Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркасида жами рўйхатга олинган фуқаролардан 10 нафари тумандаги корхона ва ташкилотларга, фермер хўжаликларига доимий ишга жойлаштирилди. Шунингдек, 10 нафар ёшларга касб-ҳунарга ўқитиш ва қайта тайёрлаш марказларига йўлланмалар берилди.

Учинчи сектор раҳбари ташаббуси билан ўтказилаётган бу каби тадбирлар давом этмоқда.

Худойберган ЖАББОРОВ,

о ъз мухбиримиз.

Хоразм вилояти.