25ноябр – Халқаро аёлларга нисбатан зўровонликка барҳам бериш куни муносабати билан "Мен раҳбар эканман, бу юртда аёл хўрланмайди" мавзусида тадбир ташкил этилди.

Самарқанд давлат университетихотин-қизлармасалалари бўйичамаслаҳаткенгаши ҳамда Самарқанд шаҳрибўйича ИИО ФМБ 3-сонлииибхпбхотин-қизлармасалаларибуйича инспектори, капитан Дилнозабегназароваташаббуси билан ўтказилган тадбирда Самарқанд вилояти ҳокимининг ўринбосари – оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғизебинисо Раҳмоноваҳам қатнашди.

Унда сўз олганларинсон қадри, амалдаги қонунчилик, ўз ўрнида мамлакатимизда хотин-қизларга бўлган эътибор, жамиятда ва ёш авлод камолотида аёлларнинг, оналарнинг алоҳида ўрни борлиги, ҳар бир инсон фитратидаги гўзал фазилатлар хусусида тўхталиб ўтишди.  

 Шунингдек, оғир ижтимоий аҳволда қолган, шу ўринда оилавий муаммоларга дуч келган ва турмушда зўравонликка учраётган хотин-қизларга шошилинч тиббий, психологик, ижтимоий, педагогик, ҳуқуқий ва бошқа турдаги ёрдам кўрсатиш борасида ҳам фикр-мулоҳазалар билдирилди. 

Замира БОЛТАЕВА,

«На посту» мухбири.

Самарқанд вилояти.