“Муқаддасан аёл” шиори остидаги мобил тарғибот гуруҳи Шофиркон туманида бўлди. Тадбир доирасида ёш оилалар учун Хожа Ориф Моҳитобон зиёратгоҳида одоб-ахлоқ, кийиниш маданияти, овқатланиш одоби ва жамиятда хулқ-атвор қоидалари борасида учрашув ўтказилди. Эътиборли жиҳати шундаки, тадбир фақат маъруза шаклида эмас, балки интерактив усулда олиб борилиб, ёшлар билан жонли мулоқот орқали қизиқтирган саволларга жавоб берилди. Учрашув якунида 13 та ёш оилага махсус сертификатлар топширилди.
Шунингдек, тарғибот тадбири давомида хотин-қизларга нисбатан зўравонликнинг олдини олиш ҳамда хотин-қизлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган профилактик учрашув ўтказилди. Тадбирда аёлларни зўравонликдан ҳимоя қилиш ва оиладаги нотинчликларнинг олдини олиш ҳақида фикр билдирилди. Сўзга чиққанлар оиладаги эркак ва аёлнинг инсоний бурчлари, оиланинг соғлом ва мустаҳкам бўлишига ҳисса қўшадиган қадриятлар ва одоб-ахлоқ қоидалари, оиладаги зўравонликнинг салбий оқибатлари, унинг келажак авлодларга таъсири ҳақида ҳам тўхталдилар.
Тарғибот тадбирлари тумандаги ишлаб чиқариш ва тикув сехларида ҳам давом этди. Ўзбекистон Тадбиркор ва ишбилармон аёллар бирлашмаси раҳбари томонидан тадбиркорлик фаолиятини кенгайтирмоқчи бўлган аёлларга тавсиялар берилди. Қолаверса, 6 нафар тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўймоқчи бўлган хотин-қизларга субсидия асосида инкубаторлар берилди.
Гули ОЧИЛОВА,
капитан.
Бухоро вилояти.
