Кўкдала туманидаги “Ўймовут” маҳалла фуқаролар йиғинида вилоят 3-сектор раҳбари – Ички ишлар бошқармаси бошлиғи, полковник Шуҳратжон Сотволдиев томонидан сайёр қабул ўтказилди.
Сайёр қабулда 70 нафардан ортиқ фуқаролар иштирок этиб, улардан соғлиғини тиклаш учун йўлланма ва тиббий апппаратлар олиш, моддий ёрдам, пробасия назоратидаги шахсларни озод этиш учун судларга тақдимнома киритиш, ўзини ўзи банд қилиши учун иш қуроллари, тадбиркорлик қилиш учун бино қуришга ер ажратиш каби муаммолари бўйича мурожаатлари тингланди.
Эътиборлиси, ҳар бир мурожаат туман сектор ва ташкилот раҳбарлари иштирокида кўриб чиқилиб, 15 та масала жойида ижобий ҳал этилди. Қолган 7 та мурожаатнинг ижроси муддат талаб қилгани сабабли соҳавий хизматларга юклатилиб, назоратга олинди. Бир нафар фуқарога эса ҳуқуқий тушунтириш берилди.
Шунингдек, тадбир давомида бир гуруҳ ўғил-қизларга биринчи марта фуқаролик паспорти тантанали равишда топширилиб, уларга бадиий китоблар совға қилинди.
Қашқадарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати
