Шу мавзуда Жиззах вилояти ИИБ ЖХХ пробация бўлими ҳамда ҳамкор ташкилотлар вакиллари томонидан Фориш туманида давра суҳбати уюштирилди. Туман ИИБ пробация гуруҳи назоратида жазо ўтаётган маҳкумлар иштирокида ташкил этилган тадбирда мазкур шахсларни ижтимоий мослаштириш, уларнинг бандлигини таъминлаш, касб-ҳунарга ўқитиш, тадбиркорлик фаолиятларини йўлга қўйишлари ва ривожлантиришлари учун ҳар томонлама ёрдам кўрсатилиши маълум қилинди.
Ўз навбатида маҳкумлар суд томонидан белгиланган чекловларга қатъий амал қилишга чақирилди. Шунингдек, Жиззах вилояти ИИБ ЖХХ пробация бўлими ходимлари ҳамкор ташкилотлар вакиллари билан бирга 10 нафар маҳкумнинг яшаш жойларида бўлиб, уларнинг муаммоларини ҳал этиш чоралари кўрилди.
Алижон АБДУСАТТОРОВ,
“ПОСТДА” мухбири
Жиззах вилояти.
