Яқинда Тошкент вилояти ИИББ Пробация бошқармаси, жиноят ишлари бўйича Бекобод туман суди ҳамда мазкур ҳудуд ИИБ Пробация гуруҳи ҳамкорлигида назорат остидаги шахсларнинг ҳуқуқий онгини янада ошириш мақсадида сайёр суд мажлиси ўтказилди.
Унга кўра, қилган жиноятидан тегишли хулоса чиқариб, ўзига нисбатан тайинланган жазони намунали хулқ билан ўтаган ҳамда тузалиш йўлига кирган 15 нафар назоратдаги шахслар муддатидан илгари шартли равишда озод этилди. Шунингдек, жазони ўташ тартиби ва шартларини бажармаган 1 нафар назоратдаги шахснинг жазоси эса, оғирроғига алмаштирилди.
Сайёр суд якунида иштирокчилар томонидан жазони ўташ билан боғлиқ ҳамда бошқа ҳуқуқий йўналишда берилган саволларга мутахассислар томонидан атрофлича жавоб қайтарилди.
А. АБДИЛХАМЕДОВ,
маёр.
