Давлатимиз герби қабул қилинганлигининг 32 йиллиги муносабати билан ИИВ Қоровул қўшинлари қўмондонлигида ҳам тантанали тадбир бўлиб ўтди.

Унда сўзга чиққан қўшинлар қўмондони, полковник Ҳасан Ботиров мазкур сана билан она Ватанимиз ҳимоячиларини самимий қутлаб, гербимиз мамлакатимиз мустақиллигининг рамзи эканлиги, уни барча юртдошларимиз бирдек ҳурмат қилиши ва эъзозлаши, мамлакатимизда эзгу қадриятлардан бирига айланиб бораётганлигини таъкидлади.

Шунингдек, тадбирда сўз олган бошқалар ҳам давлатимиз герби, унинг яратилиш тарихи ҳамда ундан фойдаланиш қоидалари ҳақида йиғилганларга батафсил маълумотлар беришди.  

Умид ТОЖИЕВ,

маёр.