Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғи Пахтачи тумани ҳокимлигида тумандаги жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг аҳволи, шахсий таркиб ўртасидаги хизмат интизоми ҳамда қонунчиликка риоя қилиш масалаларига бағишланган учрашув ўтказди, дея хабар қилади Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати.

Унда қайд этилишича, учрашув аввалида бошқарма бошлиғи Ички ишлар вазирининг тегишли буйруғи билан туман ИИБ раҳбарлигига тайинланган маёр Ахмедов Мухтор Қиличевични шахсий таркибга таништириб, туман Иибнинг янги раҳбари зиммасига улкан ишонч, масъулият ва вазифалар юклатилганлигини таъкидлади.

Шундан сўнг, ҳудуддаги криминоген вазият, ходимлар томонидан хизматда йўл қўйилаётган камчиликлар танқидий муҳокама қилиниб, амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар белгиланди.

Гулноза ТУРҒУНБОЕВА,

«Постда» мухбири.

Самарқанд вилояти.