Наманган вилояти Иибда вояга етмаганлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга бағишланган ўқув машғулоти ўтказилди. Бошқарма соҳавий хизмат раҳбарлари, шаҳар-туман ИИБ бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари, Қўриқлаш бошқармаси раҳбарияти ҳамда барча инспектор-психологлар иштирок этган ўқув машғулоти давомида инспектор-психологлар томонидан ўтган давр мобайнида амалга оширилган ишлар танқидий руҳда муҳокама қилиниб, келгусида вояга етмаганлар томонидан жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг содир этилишининг олдини олиш бўйича зарурий кўрсатмалар берилди. Шу билан бирга уларнинг бу борадаги таклиф ва мулоҳазалари тингланди.
Ўз мухбиримиз,
Наманган вилояти.
