Норин тумани ҳокимлигида туман ИИБ бошлиғи, подполковник У. Бойхонов бошчилигида ижтимоий ва иқтисодий соҳага алоқадор ташкилот ва муассасалар раҳбарлари иштирокида 2022-йилда аёллар ҳамда ёшлар томонидан содир этилган жиноятлар таҳлилига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
Унда тумандаги 57 та маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, мактаб директорлари, мактабгача таълим ташкилотлари раҳбарлари, нуронийлар ва туман хотин-қизлар жамоатчилик кенгаши аъзолари иштирок этди.
Наманган шаҳар ИИОФМБ хузуридаги Тергов бўлими катта терговчиси, маёр Баркамол Хурсанов ҳудудларда содир этилган жиноятлар, жиноят содир этишга мойиллиги бор бўлган аёллар билан қандай иш ташкил этилгани, йўл қўйилган камчиликлар ва келгусида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар тўғрисида йиғилганларга маълумот берди.
Йиғилиш сўнгида жамоатчилик кенгаши аъзоларининг ҳар бирига мазкур йўналиш бўйича эътибор берилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб берилди.
Гулчеҳра БУВАМИРЗАЕВА,
"Постда" мухбири.
Наманган вилояти.
