ИИВ Халқаро аэропортларда хавфсизликни таъминлаш қўшинлари қўмондонлигида Ички ишлар идоралари ходимлари куни муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди.
Тадбирда қўшин қўмондони, полковник Шокиржон Худайназаров сўзга чиқиб, Ички ишлар вазирининг байрам табригини ўқиб эшиттирди.
Шундан сўнг сана муносабати билан хизмат вазифаларига сидқидилдан ёндошиб келаётган, жанговар ва жисмоний тайёргарликда юқори натижаларни қўлга киритган бир гуруҳ ҳарбий хизматчилар мукофотланди.
Шунингдек, 8 нафар офисер ва 28 нафар сержантга навбатдаги ҳарбий унвонлар топширилди.
Ў. Мусурмонқулов,
подполковник.
