Жиззах вилояти ИИБ бошлиғи, генерал-маёр Ғайрат Қодиров аҳоли муаммоларини ўрганиш ва бартараф этиш мақсадида жойларда фуқаролар билан учрашмоқда. Ана шундай мулоқотлар натижасида Фориш тумани «Нурак» маҳалла фуқаролар йиғини Пастки байрам қишлоғида жойлашган 4-сонли ўрта умумтаълим мактабидаги иситиш қозонларидан бири янгиланадиган бўлди. Шунингдек, 3-сектор ишчи гуруҳи ўқув муассасасига 1 дона проэктор олиб бериши маълум қилинди.

Қолаверса, Зафаробод туманининг Писталикент шаҳарча фуқаролар йиғинида яшовчиларнинг мурожаати асосида электр таъминотини яхшилаш учун 8 минг метр қопламали тармоқ ажратилиши белгиланди. 3-сектор раҳбарининг аҳоли билан мулоқотлари давом этмоқда.

Алижон АБДУСАТТОРОВ,

“Постда” мухбири.

Жиззах вилояти.