(26 апрелдан 2 майгача)
Қўй. Дастлабки уч кун бироз оғир кечади. Ўзаро тушунмовчилик ва муросага келмаслик атрофдагилар билан муносабатларга салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Ҳафтанинг иккинчи ярмида кайфиятингиз кўтарилиб, қўл урган ишларингиз осон ва енгил ҳал бўла бошлайди. Дам олиш кунларини оилангиз даврасида ўтказинг.
Бузоқ. Шу кунларда сиздан ҳам жисман, ҳам руҳан бардошли бўлиш талаб этилади. Кутилмаган муаммолар юзага келиши мумкин. Бу даврда ҳис-ҳаяжонларингизни бошқариб, имкон борича босиқлик билан ҳаракат қилинг. Ҳафта сўнгига бориб барча масалалар бирин-кетин ҳал бўлиб, ҳотиржам дам олиш имкониятига эга бўласиз.
Эгизаклар. Айни давр ўзингизга вақт ажратиш учун қулай вақтдир. Ишда рағбатлантириш олиш ёки лавозимингиз кўтарилиши эҳтимоли юксак. Лекин ҳиссиётга берилиб, хатога йўл қўйиш мумкин бўлган вазиятлар юзага келиши мумкин. Шунинг учун ҳар бир иш-ҳаракатни яхшилаб ўйлаб кўриб, сўнгра амалга оширинг. Дам олиш кунлари имкон қадар оила даврасида ҳордиқ олинг.
Қисқичбақа. Ҳафта боши оғир ва муаммоли кечади. Бу кунларда бепарволик туфайли хатога йўл қўйишингиз, атрофдагилар билан зиддиятли вазиятлар юзага келиши, иш самарадорлиги пасайиши мумкин. Ҳар қандай жанжал ва тортишувлардан узоқ туриб, ҳеч ким билан низога бормасликка ҳаракат қилинг. Ҳафтанинг сўнг кунларини оилангизга бағишлаб, сокинликда ўтказинг.
Арслон. Жамоатчилик ишларини шахсий ҳаётингиз билан бирга олиб боришга ҳаракат қилинг. Давр билан ҳамнафас бўлиб, бор билимларни янгилари билан уйғунлаштиринг. Хизматдошлар учун умумий манфаатларни кўзловчи инсонга айланинг. Жиззакилик ва таъсирчанликни унутинг, фақат шундагина муваффақиятга эришишингиз мумкин.
Паризод. Ушбу ҳафта сизга узоқ кутилган сокин ҳаётни туҳфа этади. Осойишталик ва фароғат уйғунлигини бузмаслик учун ҳар қандай вазиятда ўзингизни тутиб, оғирроқ бўлишга ҳаракат қилинг. Бу давр янги режалар тузиш ва уларни амалга ошириш йўлларини излаш учун жуда қулай.
Тарози. Шу ҳафтада ўрнатилган муносабатлар муваффақиятли ва юқори даражада кечади. Аммо янги ишларга киришиш учун бу давр тўғри келмайди. Молиявий масалаларда тежамкор бўлинг, чунки белгиланган мақсадларга эришиш учун пул жамғариш зарур. Режаларингизни ҳеч кимга аён қилмай, унинг амалга ошишига аниқ ишонч ҳосил қилгунга қадар сир сақлаганингиз маъқул.
Чаён. Кириб келаётган ҳафтада сизни янги таассуротлар ва ёрқин ҳис-туйғулар кутмоқда. Саломатликка жиддий эътибор қаратиб, ўзингизга бироз дам беринг ва келгуси узоқ муддат учун куч-қувват йиғинг – бу сизга ҳозир жуда зарур. Оила аъзоларингизга кўпроқ вақт ажратишга ҳаракат қилинг. Дам олиш кунлари улар билан биргаликда табиат қўйнига сайрга чиқинг.
Ўқотар. Ҳафта боши фаол ва қатъий ҳаракатларни талаб этади. Янги танишувлар нафақат фойда олиб келувчи алоқаларни ўрнатиш, балки ажойиб инсонлар билан танишиш имкониятини беради. Ишбилармон одамлар учун бу ҳафта омадли келади. Ҳамкасблар билан муносабатлар мустаҳкамланади, лекин оилага янада кўпроқ эътибор қаратиш талаб этилади.
Тоғ эчкиси. Баъзи ишлар кўнгилдагидек кетмаётган бўлса, тушкунлик ва умидсизликка тушманг. Тез орада буларнинг ҳаммаси яхшиликка бўлганини англаб етасиз. Шахсий ҳаёт борасида ҳушёр ва синчков бўлган маъқул. Бирон танлов олдидан кўп карра яхшилаб ўйлаб кўришни унутманг. Бу ҳафта иш билан боғлиқ учрашувлар учун муваффақиятли даврдир. Омадингизни қўлдан бой бермасликка интилинг.
Қовға. Душанба ва сешанба кунлари молиявий аҳволингиз яхшиланиб, шу кунларда сармояли таклифлар олишингиз мумкин. Айни ҳафта фаол ҳаракатлар даври бўлиб, келгуси муваффақиятларга эришиш ва фаолиятда ёрдам берувчи фойдали алоқаларни ўрнатиш учун яхши имкониятдир. Ҳордиқ кунларида барча учрашувларни бекор қилиб, вақтни ҳузур ва ҳаловатда ўтказган маъқул.
Балиқ. Мазкур ҳафта сиз танлаган йўл тўғри ва самарадор эканини кўрсатади. Кўтаринки кайфият атрофдагилар ва яқинларингиз билан муносабатларга ижобий таъсир кўрсатади. Ўз маблағларингизни натижали лойиҳаларга сарфланг. Фикр-ўйларингизга қулоқ тутиб ҳаракат қилинг, улар чинакам йўналтирувчи куч ҳисобланади. Лекин четдан айтилган фойдали маслаҳатларни ҳам беъэтибор қолдирманг.
