Навоий вилояти Ички ишлар бошқармасида Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси битирувчилари лавозимларга тайинланиб, уларга тажрибали ходимлардан мураббийлар бириктирилди.
Ёш ходимлар ва уларнинг мураббийлари билан вилоят Ички ишлар бошқармаси раҳбарияти учрашиб, мулоқот қилди. Тадбирда ИИВ Шхбб Навоий вилояти бўйича бўлими бошлиғи, подполковник А.Латипов, вилоят ИИБ бошлиғининг маслаҳатчиси, истеъфодаги полковник М. Ҳамдамов, Фахрийлар кенгаши раиси, истеъфодаги подполковник К. Яхшиликов ҳамда соҳавий хизматлар раҳбарлари иштирок этди. Учрашувни вилоят ИИБ бошлиғининг ўринбосари, подполковник Ш. Садиков олиб борди.
Сўзга чиққанлар ёш ходимларни лавозимга тайинланганлиги билан табриклаб, ҳалол ва виждонан хизмат қилишлари, устозларнинг маслаҳат ва ўгитларига амал қилишлари муваффақиятлар калити эканлигини таъкидладилар.
Маҳлиё ХОЛОВА,
“Постда” мухбири.
Навоий вилояти.
