Барча ўзгаришлар, янгиланишлар инсон қадри учун эканлиги олиб борилаётган ислоҳотларда ўз аксини топмоқда. Куни кеча Тошкент шаҳар Яккасарой тумани ИИОФМБ бошлиғининг аҳоли муаммолари ечимига бағишланган сайёр қабули ўтказилди.
Тумандаги «Тепа» маҳалласида бўлиб ўтган ушбу сайёр қабулда жами 40 нафарга яқин фуқароларнинг муаммолари ўрганилиб, шундан 22 нафарининг мурожаатлари ижобий ҳал этилди. Қолган мурожаатлар юзасидан тегишли соҳа хизмат раҳбарларига топшириқлар берилиб, назоратга олинди.
Хусусан, фуқаро А. Ҳошимов муддатидан олдин шартли равишда жазодан озод этиш юзасидан амалий ёрдам сўради. Унинг мурожаати ўрганиб чиқилиб, Яккасарой тумани ИИОФМБ пробасия бўлими масъул ходимлари томонидан жиноят ишлари бўйича Яккасарой тумани судига тақдимнома киритилди.
Шунингдек, тадбир давомида 8 нафар 16 ёшга тўлган ва яна 2 нафар фуқаролиги бўлган шахсларга ИД-карталар ҳам топширилди.
Сарвар СОБИРОВ,
ўз мухбиримиз.
Тошкент шаҳри.