ИИВ Малака ошириш институти тингловчилари ҳамда Бектемир тумани ИИОФМБ ходимлари ўртасида “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқишда ички ишлар органларининг ташкилий ва ҳуқуқий асослари” мавзусида бинар шаклида маъруза машғулоти ўтказилди.
Бу маърузада мурожаатларни кўриб чиқишнинг ташкилий ва ҳуқуқий жиҳатлари, шунингдек, ички ишлар органларининг мурожаатлар билан ишлаш тартиби муҳокама қилинди.
Ушбу машғулотнинг асосий мақсади – ички ишлар органлари ходимларининг жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича билим ва кўникмаларини ошириш, шунингдек, мурожаатларни кўриб чиқишда қонунийлик ва самарадорликни таъминлашдан иборат. Машғулот якунида, тингловчилар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олдилар.
