Яқинда Фарғона вилояти ИИБ бошлиғи, генерал-маёр Азизбек Икрамов жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш борасида вилоят аҳолисига мурожаатнома эълон қилган эди.
Айни кунларда ушбу мурожаатнома асосида жойларда ҳуқуқий тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда. Жумладан, Фарғона давлат университетида фаолият олиб бораётган профилактика инспекторлари томонидан талабалар иштирокида ана шундай тадбир ташкил этилди.
Тадбирда ёшлар ўртасида жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш юзасидан зарур тушунча ва маслаҳатлар берилиб, мурожжатномада билдирилган фикрлар ва берилган тавсияларга ҳар бир талаба амал қилиши кераклиги таъкидланди.
Абдувосит СИДИҚОВ,
ўз мухбиримиз.
Фарғона вилояти.
