Шахсий таркиб орасида жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш, соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш мақсадида ИИВ ҳузуридаги ЖИЭД Биринчи минтақавий мувофиқлаштириш маркази ҳамда унинг тасарруфида муассасалар ўртасида мини-футбол бўйича Марказ бошлиғи кубоги мусобақаси ўтказилди. Қизғин ва муросасиз баҳслар остида кечган мусобақада 1-ўрин 14-сон ЖИЭК жамоасига насиб этди. Фахрли 2-ўринни 22-сон ЖИЭК, 3-ўринни эса 13-ЖИЭК вакиллари эгаллади. Ғолиб жамоага Марказ бошлиғининг кубоги, диплом, медалъ ва қимматбаҳо эсдалик совғалари топширилди.
Нилуфар ДАВИДОВА.
