Ички ишлар органлари ходимлари ўртасида футбол бўйича Ички ишлар вазири кубоги учун мусобақаларнинг иккинчи минтақавий босқичига старт берилди. Белллашувлар республикамизнинг тўртта ҳудудида, шу жумладан, Фарғона вилоятининг Олтиариқ туманидаги ўйингоҳда ҳам бўлиб ўтмоқда.

Мусобақанинг очилиш маросимида вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари – Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати раҳбари, подполковник Акбар Юсупов сўзга чиқиб, барча жамоага омад ва зафарлар тилади.

Қуръа ташлаш маросимидан сўнг дастлаб Фарғона ҳамда Андижон вилоятлари ИИБ жамоалари майдонга тушди. Қизғин ва муросасиз баҳслар якунида 2-0 ҳисобида фарғоналик чармтўп усталарининг қўли баланд келди. Тошкент вилояти ҳамда Жазони ижро этиш департаменти жамоалари ўртасидаги ўйинда Тошкент вилояти футболчилари 1-0 ҳисоби билан ғалаба қозондилар.

Айни пайтда мусобақалар қизғин паллага кирган.

Абдувосит СИДИҚОВ,

“Постда” мухбири.

Фарғона вилояти.