Айни пайтда Навоий вилоятида кундузи ҳаво ҳарорати -2 даража. Тунги пайтда эса -20 даражага ҳам етяпти. Ҳароратнинг кескин пасайиши бизнинг тинч-осойишта яшашимиз учун туну кун хизмат олиб бораётган ички ишлар органлари ходимларининг масъулиятини янада оширди. Зеро, улар ҳар қандай об-ҳаво шароитида: изғирин совуқда ҳам, жазирама иссиқда ўз вазифаларини бажаришга азму қарор қилишган. Осойишталик посбонларига Навоий вилояти ИИБ Тиббиёт бўлими мутахассислари  ҳавонинг кескин совиб кетиши оқибатида совуқ уришидан ҳимояланиш ҳамда мазкур ҳолатда биринчи ёрдам кўрсатиш борасида тавсиялар бериб бораётир.

Маҳлиё ХОЛОВА,

“Постда” мухбири.

Навоий вилояти.