Вилоят 3-секторига қарашли Музработ туманида ҳарбий-ватанпарварлик руҳидаги ёшлар фестивали бўлиб ўтди. 

Дастлаб фестивал доирасида 3 минг нафардан ортиқ туман ёшлари иштирокида “Соғлом ҳаёт учун 5000 қадам” шиори остида юриш марафон ўтказилди. Шундан сўнг жойларда вилоят ИИБ бошлиғининг кубоги учун спортнинг волейбол, миллий кураш, арқон тортиш, қўлда куч синашиш, тош кўтариш, камондан ўқ отиш турлари бўйича мусобақаларга старт берилди. Муросасиз баҳсларда 830 нафар йигит-қиз жисмоний имкониятларини синовдан ўтказди. 

Мусобақалар якунида ғолиб ва совриндорлар муносиб рағбатлантирилди.

Тадбир сўнгида “Ёшлар дафтари”га киритилган 12 нафар ёшга ўзини банд қилиши учун асбоб-ускуналар берилди. 12 нафарининг сафарбарлик чақируви резерви харажатлари, яна 10 нафарини замонавий касбларга ўқитиш учун тўлов бадаллари тўлаб бериладиган бўлди. 

Феруза РАҲМОНҚУЛОВА,

“Постда” мухбири.

Сурхондарё вилояти.