Эртанги кунимиз ёшлар қўлида экан, уларнинг таълим-тарбиясига жиддий эътибор қаратиш лозим бўлади. Мана шундай масъулиятли вазифани виждонан бажараётган инсонлар талайгина. Улар орасида Яшнобод тумани «Чўлпон» маҳалла фуқаролар йиғини раиси Светлана Ҳайдаровна ҳам бор.
У бу борада намуна кўрсатиб, маҳалла ҳудудида ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, улар онгига қонунларга ҳурмат туйғусини сингдиришга қўшган ҳиссаси ҳамда бу борада ички ишлар органлари билан яқиндан ҳамкорлик қилгани учун Тошкент шаҳар Ииббнинг фахрий ёрлиғи билан тақдирланди. Шунингдек, унга бадиий китоблар тўплами, компютер жамламаси ва телевизор тантанали равишда топширилди.
Сарвар СОБИРОВ,
«Постда» мухбири.
