ИИВ Малака ошириш институтида ички ишлар органларида узлуксиз ўқув-каръэра жараёни тизими асосида кадрларни тайёрлаш бўйича ходимлар навбатдаги “подполковник” махсус малака ошириш ўқув курсларини якунлади.
Ўқув машғулотлари институт профессор-ўқитувчилари ҳамда вазирлик соҳавий хизматлари билан ҳамкорликда замон талаблари даражасида ишлаб чиқилган ўқув дастурлари асосида алоқа ва ахборот технологияларидан кенг фойдаланган ҳолда интерфаол усулларда олиб борилди.
Ўқув курси якунида комиссия таркибида ўтказилган синов ва имтиҳонларни муваффақиятли тамомлаган 64 нафар тингловчига белгиланган намунадаги сертификатлар топширилди.
Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти
