Қоракўл тумани ИИБ ва Бандликка кўмаклашиш маркази ҳамкорлигида меҳнат ярмаркаси ташкил этилди. Ярмаркада туман ИИБ Пробация гуруҳи назорати остида бўлган, жиноят содир қилишга мойил ва жиноят содир қилиш хавфи юқори бўлган шахслар бандлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилди. Шу куни 3 нафар шахс ишга жойлаштирилди. Яна кўпчиликка корхона ва ташкилотларга йўлланма берилди.

  Ушбу шахсларни ижтимоий ҳаётга мослаштириш ва тузалиш йўлига ўтказиш мақсадида инспектор-психолог ходимлар томонидан психодиагностик тренинг ва машғулотлар ўтказилди. Машғулотларда ҳисобда турган шахслар билан якка тартибдаги профилактик суҳбатлар олиб борилди. Уларнинг орзу мақсадлари рўёби ва мавжуд муаммолар ечими ўрганилди. Шунингдек, уларга келгусида қайта жиноят содир қилмаслик ва мамлакатимизда аҳолини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш йўлида яратилаётган имкониятлардан унумли фойдаланишга доир тушунтиришлар берилди.

 

М.АҲАДОВ,

“Постда” мухбири.

Бухоро вилояти.