Вилоят ИИБ бошлиғининг тегишли фармойишига асосан, жорий йилнинг 20 октябридан 20 ноябр кунига қадар “Назорат” махсус профилактик тадбирлари ўтказилмоқда. Хусусан, жамиятга зид турмуш тарзини кечириб келаётган илгари судланганлар ҳамда Пробация назорати остида турган шахслар билан кенг кўламли профилактик тадбирлар амалга оширилмоқда. Бухоро шаҳри ҳудудида ўтказилган мазкур тадбирлар давомида 251 нафар илгари судланганлар билан якка тартибда суҳбатлар олиб борилди. Уларнинг 2 нафарига нисбатан маъмурий назорат ўрнатилди.
“Назорат” тадбири давом этмоқда

Давом етиб ўқинг