Боғот тумани ИИБ бошлиғи, подполковник Э.Ахмедов ҳамда туман халқ қабулхонаси мудири М.Маткаримовларнинг туман ички ишлар бўлими Пробация гуруҳи ҳисобида турган ишсиз ёшлар билан учрашуви бўлиб ўтди. Тадбирда назорат остидаги шахсларнинг турмуш тарзи, яшаш шароитини ўрганиш, уларнинг бандлигини таъминлаш, муаммоларига ечим топиш масалалари атрофлича муҳокама этилди. Шунингдек, маҳкумларга судлар томонидан белгиланган тақиқ ва чекловларга қатъий риоя этиш бўйича зарур тавсиялар берилди. Учрашувда иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоб беришди.
Худойберган ЖАББОРОВ,
Хоразм вилояти.
