Янгиер шаҳар сектор раҳбарлари ва масуъулларининг Пробация гуруҳи назорати остидаги шахслар билан учрашуви ташкил этилди. Учрашувда 115 нафар жазо ўтаётган шахслар иштирок этди. Уларга такрор жиноят содир этмаслик, жамиятга мослашиш, соғлом фикрлашга оид тегишли тавсиялар берилди. Тадбир давомида назоратдаги шахсларнинг ижтимоий, молиявий, шахсий муаммоларига оид ўндан ортиқ мурожаат келиб тушди. Уларнинг аксарияти ҳал қилинди. Шунингдек,учрашув қатнашчиларига бадиий китоблар ва бошқа совғалар тақдим этилди.
Абдураҳмон МУСТАФОҚУЛОВ,
“Постда” мухбири.
Сирдарё вилояти.
