Жондор тумани Тиббиёт бирлашмаси рентгенолог врачи У.Н. бир фуқародан ваколатли танишлари орқали ногиронлик нафақасига чиқиши учун ҳужжатларни тайёрлаб бериш эвазига 200 Ақш доллари талаб қилади.

Вилоят ИИБ ТҚХ ЖҚБ ва Жондор тумани ИИБ ҳамда бошқа ҳуқуқ-тартибот органлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди. Тадбир давомида У.Н. талаб қилинган пулларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳолат юзасидан гумонланувчига нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Ҳозирги кунда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

А.ЗАЙНИЕВ,

сафдор.

Бухоро вилояти.