Урганч туманида Зулфия номидаги Давлат мукофотига номзодларни саралаш бўйича навбатдаги босқич бўлиб ўтмоқда. Унда адабиёт, санъат, фан, таълим, маданият, спорт ҳамда жамоатчилик каби йўналишлар бўйича иқтидорли ёшлар ўз қобилиятларини намойиш этишмоқда.

– Мукофотга тақдим этилган номзодлар ватанпарварлиги, маънавий етуклиги, ноёб истеъдоди, зукколиги, ташаббускорлиги, ўқишдаги муваффақиятлари ҳамда қўлга киритган ютуқлари билан ажралиб туриши лозим, – дейди ҳакамлар ҳайъати аъзоси, туман ИИБ ХҚМБ катта инспектори, маёр Шаҳноза Ботирова. – Туманимизда ана шундай иқтидор эгаларини саралаб олиш ишлари қизғин давом этмоқда.

Ҳакамлар ҳайъати аъзолари ҳар бир номзоднинг ўзига хос қирраларини синчковлик билан ўрганиб боришяпти.

Худойберган ЖАББОРОВ,

“Постда” мухбири.