Қорақалпоғистон Республикаси Иивда навбатдаги Маънавият ва маърифат дарси ноодатий тарзда ўтказилди. Дарснинг биринчи қисмида белгиланган мавзу бўйича дунё ва юртимизда бўлаётган янгиликлар хусусида слайд ва тарқатма материаллар орқали маълумот бериб ўтилди.
Шундан кейин Маънавият ва маърифат дарсларида «Энг зукко билимдон ходим» интеллектуал шоу уйинига навбат берилди. Бошловчилар томонидан дарсларда ўтилган мавзулардан тайёрланган саволлар берилиб, унга тўғри ва аниқ жавоб берган ходимлар орасидан 10 та иштирокчи танлаб олинди. Танлов қизиқарли шартлар, халқ мақоллари айтиш ва ҳар хил мавзуларда тайёрланган саволлар асосида ўтказилди. Ўйинни эрта тарк этган иштирокчилар ҳам муносиб тақдирланди. Охирида учта иштирокчи ғолиблик учун беллашди.
Ўтказилган бу ноодатий дарс ходимларнинг маданий ҳордиқ олиши ва интеллектуал билимини мустаҳкамлашига хизмат қилди. Ғолиблар диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати.
