Нукус шаҳар ҳудудида жиноятчилик ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича кенг қамровли профилактик тадбир ўтказилди.

Тадбир аввалида Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири, полковник Б.Торебеков, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг биринчи ўринбосари Б.Валиэв соҳа ходимларига шаҳар ҳудудида жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш юзасидан зарур кўрсатма ва топшириқлар беришди. Фуқаролар билан хушмуомалада бўлиб хизмат олиб бориш кераклигини тушунтиришди.

Профилактик тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ, Миллий гвардия ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа давлат идоралари вакиллари иштирок этди.

Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати.