Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Фарғона вилояти Иибда очиқ эшиклар куни ўтказилди.

Унда ИИВ Фарғона академик лицейи ҳамда мазкур ҳудуддаги таълим муассасалари ўқувчи-ёшларининг она Ватанга бўлган меҳр-муҳаббат ва садоқатини янада ошириш мақсадида бошқарма ва унинг таркибидаги куч тузилмалари ходимлари томонидан замонавий ҳарбий техникалар ва қурол-аслаҳаларнинг кўргазмаси ташкил этилди.

Шунингдек, тадбирда иштирок этган фахрийлар ҳам ёшларга ўзларининг ҳаётий ва соҳага оид қимматли машалатларини беришди. Шу билан бирга, тезкор вазифаларни бажарувчи сафарбарлик отряди ходимлари иштирокида намойиш этилган кўргазмали чиқишлар ҳам эртанги кунимиз эгаларида унутилмас таассурот қолдирди.

Абдувосит СИДИҚОВ,

Ўз мухбиримиз.