Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 30 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни байрами муносабати билан ИИВ Халқаро аэропортларда хавфсизликни таъминлаш бўйича қўшинлари “Бухоро” халқаро аэропортида хавфсизликни таъминлаш бўйича алоҳида баталъонида “Халқ ва армия – бир тану бир жондир!” шиори остида Очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди.

Тадбирга ИИВ махсус отряд мобилизасия бўлими Бухоро вилояти бўйича махсус отряди ходимлари, вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ёнғин- қутқарув отряди қутқарувчилари, Бухоро шаҳар ФВБ 2-сонли ёнғин қутқарув қисми ходимлари билан ҳамкорликда 7258-сонли ҳарбий қисм махсус вазифаларни бажарувчи сафарбарлик взводи ҳарбий хизматчилари жалб қилинди. Ташриф буюрган ўқувчи ёшларга ва ҳарбий хизматчиларнинг фарзандларига Қуролли Кучларимизнинг куч-қудратини кўрсатиш мақсадида уларга қурол-аслаҳа ва техникалар кўргазмаси ташкил этилди. Тадбир давомида ўқувчи ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга ҳам жавоб олишди.

Шунингдек, ҳарбий қисмнинг махсус вазифаларни бажарувчи сафарбарлик взводи ҳарбий хизматчилари қўл жанги чиқишларини намойиш қилишди. Тадбирдан сўнг ўқувчи ёшлар билан Бухоро халқаро аэропорти музейига экскурсия уюштирилди. Ўқувчи ёшлар тадбирдан ўзгача таассуротлар билан қайтишди.

М. АҲАДОВ,

“Постда” мухбири.

Бухоро вилояти.