Тошкент вилоятида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасидаги мавжуд муаммо, мурожаат ва таклифларни эшитиш ва муҳокама қилиш орқали ҳал этиш мақсадида мазкур ҳудуд ҳокими ҳамда профилактика инспекторлари учрашуви яъни, очиқ мулоқот ташкил этилди. 

Унда вилоят ҳокими Зойир Мирзаэв бошчилигидаги сектор раҳбарлари, 1-минтақавий ҳудуд профилактика инспекторлари ҳамда бир гуруҳ меҳмонлар иштирок этишди.

Қизғин ва муҳокамаларга бой тарзда ўтган ушбу тадбир давомида ечимини кутаётган кўплаб масалаларга ойдинлик киритилиб, келгуси режалар ҳам белгилаб олинди.

Михли САФАРОВ,

ўз мухбиримиз.