Республика “Истиқболли авлод” ижтимоий-ахборот маркази Хоразм вилояти бўлимида “Одам савдоси устидан жиноий жавобгарликни кучайтиришда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси инспекторларининг роли” мавзусида семинар ўтказилди.
Вилоят ИИБ ЖХХ Ҳпбнинг ҳудудий профилактика инспекторлари ҳамда хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспекторлари иштирок этган мазкур тадбирда мавзуга оид муҳим масалалар муҳокама қилинди.
Семинар иштирокчилари кичик гуруҳларга бўлинган ҳолда амалий машғулотларда иштирок этиб, соҳага оид кўплаб маълумотларга эга бўлишди.
Худойберган ЖАББОРОВ,
“Постда” мухбири.
Хоразм вилояти.
