Сирдарё вилояти ИИБ ТЕҚКБ ҳамда ДХХ вилоят бошқармаси ходимлари томонидан Сирдарё туманида одам савдоси билан шуғулланган шахс қўлга олинди.
Тезкор тадбир давомида 1978 йилда туғилган, Сирдарё вилояти, Сайхунобод туманида яшовчи фуқаро И.С. танишлари Гулистон тумани, Деҳқонобод шаҳарчасида яшовчи К.М. ҳамда Сирдарё шаҳрида яшовчи Қ.Д. ларни Туркия давлатига фоҳишалик билан шуғулланишга олиб кетаётган вақтида «Сирдарё» ЙПҲ масканида қўлга олинган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Абдураҳмон МУСТАФОҚУЛОВ,
“Постда”мухбири.
Сирдарё вилояти.
